• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 января 2023

Қашқадарёда 36 ёшли аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, уйига яланғоч ҳолда ташлаб кетилди

Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган аёл бир неча соатдан сўнг вафот этган.

1224
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёлнинг ўлими билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, марҳум аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланган. Шундан сўнг, яланғоч ҳолда уйига ташлаб кетилган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 36 ёшли аёл бир неча соатдан сўнг вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1224
0