• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 января 2023

Эртага Тошкентдаги туманларнинг бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Шайхонтоҳур туманидаги бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти тўхтатилади.

428
0
UzNews.uz

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги хабарига кўра, Ибн Сино мавзеси Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келгани боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади. 

— Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;

— Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;

— Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;

— Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;

— “Янги Жарариқ” маҳалласидаги 900 та хонадон;

— Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;

— Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;

— Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.

Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТ да ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Қайд этилишича, 3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.

428
0