Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтисига янги ўринбосарлар тайинланди.

254views0replies
0

oliymahad.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтисига янги ўринбосарлар ва Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.
Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.
254views0replies
0

Комментарии