• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 4 января 2023

Қашқадарёда Nexia-2 уриб юбориши оқибатида 4 нафар пиёда вафот этди

Марҳумларнинг 3 нафари воқеа жойида, бир нафари шифохонада вафот этган. Уларнинг 2 нафари вояга етмаган пиёдалар бўлган.

476
0
Видеодан кадр

Жорий йил 3 январь куни тахминан соат 18:20 атрофида Р.А. бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасини Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида машинасини олд томони билан ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган Ж.Х., М.М., вояга етмаганлар Ш.С., Ш.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳайдовчи Р.А. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

476
0