Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда "зам ҳоким" ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди

Ҳоким ўринбосари ва бозор раҳбари Қамаши туманида жойлашган деҳқон бозори атрофига экскаватор машинаси ёрдамида бетон ариқ ўрнатиш ишларини олиб бораётган бўлган.

330views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида бозор кўчирилиши ортидан фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида можаро келиб чиққани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Унга кўра, Қамаши тумани "Алишер Навоий" номли МФЙ ҳудудида жойлашган “Файз” номли деҳқон бозори атрофида 2023 йил 2 январь куни тахминан соат 10:30 атрофида Қамаши тумани ҳокимининг ўринбосари М.Н. ва шу бозор раҳбари А.А.лар томонидан бозор ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида туман Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинасини ишлатаётган вақтда деҳқон бозор ҳудудида савдо ишлари билан шуғулланувчи фуқаролар Қ.С., Б.Н., Т.З. ва И.А. ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқарган.
Аниқланишича, жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. қўллари билан ҳоким ўринбосари М.Н.ни қасддан бир неча маротаба уриб, Қамаши тумани Ободонлаштириш бўлимига қарашли экскаватор машинаси ойнасига тош отиб синдириб, “Файз” номли МЧЖ раҳбари А.А.га тегишли Nexia-2 автомашинасига зарар етказган ва фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.
Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари чиқиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартиби сақлашга эришилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
330views0replies
0

Комментарии