Поиск
RUUZ

Общество

"Қамчиқ"да қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди

Аввалроқ, довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Маълум қилинишича, йўлларда қолиб кетган фуқаролар учун исиниш масканлари ташкил этилган.

45views0replies
0

ФВВ

"Қамчиқ" довонида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани сабаб довонда қолиб кетган фуқаролар эвакуация қилинди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, "АНГРEН-ЛАНД" ошхонасида ФВВ раҳбарлигида дахлдор корхона ва ташкилотларнинг масъул ва мутасаддиларидан иборат фуқароларни қабул қилиш — эвакуация штаби тузилиб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилган ва исиниш масканлари ташкил этилган.
"Қамчиқ" довони йўлларида қолиб кетган ҳайдовчиларга ФВВ қутқарувчилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, бир қатор ошхоналар фуқароларни вақтинча қабул қилиш ҳамда "Ангрен кон металлургия" техникуми, бир нечта меҳмонхоналар эса жойлаштириш учун фаолият олиб борган.
Қайд этилишича, "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилиб қолган вақтда Қамчиқ автойўл ва "Қамчиқ" МҚЁҚБ, Тошкент вилояти ФВБдан жами 113 та махсус техникалар ҳамда 250 нафар шахсий таркиб хизматга жалб этилди. Вазият ФВВ раҳбарияти назоратида.
45views0replies
0

Комментарии