Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда янги йил байрами куни машинасида "дрифт" қилган ҳайдовчи қамалди

У байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" қилган.

153views0replies
0

Видеодан кадр

2022 йилнинг 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 атрофида Самарқанд шаҳри Х.А.Вали кўчасида қора рангли Mercedes Benz 270 автомашинаси ҳайдовчиси Р.К байрамга йиғилган одамларни ўзига қаратиш мақсадида автомашинасида "дрифт" бажариб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.
ЖИБ Самарқанд судининг қарорига кўра, ушбу шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва автомашина жарима майдончига жойлаштирилган, дейилади хабарди.
153views0replies
0

Комментарии