Поиск
RUUZ

Общество

Президент Фармацевтика агентлиги раҳбарини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев "Док-1 Макс" дориси болалар ҳаётига зомин бўлгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилмоқда.

258views0replies
0

president.uz

Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди. 
"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Кариев 2019 йилнинг бошида Фармацевтика агентлиги раҳбари этиб тайинланганди.
258views0replies
0

Комментарии