• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 декабря 2022

Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади — жароҳатланган бор

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган.

529
0
UzNews.uz

Тошкентнинг Миробод туманидаги кўп қаватли уйда газ портлади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

30 декабрь куни соат 08:21 ларда Содиқ Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юз берган.

Энергентика вазирлиги берган маълумотга кўра, хонадон эгаси 84 ёшли фуқаро бўлиб, у газ плитасидан фойдаланиб, газни ўчирмасдан қолдиргани сабабли хонада газ тўпланиб, чақнаш содир бўлган ва у жароҳатланган.

"Ҳудудгаз пойтахт" газ таъминоти масъуллари воқеа жойига етиб борган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган.

529
0