Поиск
RUUZ

Общество

"Районо" ва "облоно"ни йўқотишни истаяпман, улар бизга нимага керак — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари халқ таълими бўлимларини танқид қилди.

267views0replies
0

president.uz

Бугун, 29 декабрь президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этмоқда. Давлат раҳбари халқ таълими вакиллари билан учрашув чоғида уларни танқид қилди.
”Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.
«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.
Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.
Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.
Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.
Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллиард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор”, — деди Президент.
267views0replies
0

Комментарии