Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода кўп қаватли бино қулагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Қайд этилишича, қурилишда белгиланган қоидаларга амал қилинмагани сабаб рама конструкциянинг тўсин қисмида бузилиш юзага келган.

233views0replies
0

Қурилиш вазирлиги

Бугун, 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Бухоро шаҳри Низомий кўчасидаги эндокринология шифохонаси ёнида 7 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. 
ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, айтилган манзилга ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари етиб борган. Ўрганиш давомида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлган.
“Аслида вазият шундай бўлган, 27 декабрь куни Ибн Сино кўчасида қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қавати оралиқ қисмида бўлган 3 дона бетон плита қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, мазкур объект қурилишда ишлаб чиқариш технологиясига, хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган. 
Техник назоратчининг объект қурилиши давомида ўзига юклатилган назорат ишларини вақтида амалга оширмаганлиги, лойиҳа назоратчиси томонидан белгиланган календарь режа-жадвал асосида назорат тадбирларини олиб борилмаганлиги ҳамда белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланишни берилиши сабабли рама конструкциянинг тўсин (ригель) қисмида бузилиш юзага келган.
7 қаватли бинонинг лойиҳа-смета ҳужжатлари учун экспертиза ташкилотининг ижобий хулосаси олиниб, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида ДХА орқали хабарнома юборилган ҳамда инспекция томонидан рўйхатдан ўтган.
233views0replies
0

Комментарии