Поиск
RUUZ

Общество

"Болалар ёмон бўлиб кетди" деган фикрдан воз кечишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаганлиги, айрим фанларни қисқартириш кераклиги ҳақида гапирди.

69views0replies
0

UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилди.
"Балки айрим фанларни қисқартирармиз, замонавий фанларни кўпайтирармиз. Негадир биз қисқартиришдан қўрқамиз. Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?", - деди президент.
Шунингдек, давлат раҳбари "Болалар ёмон бўлиб кетди" деган фикрдан воз кечиш кераклиги хусусида тўхталди.
"Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт. Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта. Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.
Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.
69views0replies
0

Комментарии