Янги йил байрами кунлари Тошкент метрополитени ишлаш вақтини узайтирди. Бу ҳақда метрополитен Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 31 декабрь, шанба дам олиш куни метрополитен доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, 2023 йил 1−2−3 январь кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.