Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлади

Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатини Meta, Google ва Apple бошлаб беради.

54views0replies
0

varlamov.ru

Солиқ қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. 2 йил ичида уларнинг сони 2 баравар кўпайди.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган, бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta - 18,6 млрд сўм;
Google - 14,8 млрд сўм;
Apple - 6,2 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,4 млрд сўм;
Netflix - 867,7 млн сўм;
Xsolla - 798,1 млн сўм;
Yandex - 445,5 млн сўм;
Paddlе.сom - 404,2 млн сўм;
LinkedIn - 234,1 млн сўм;
Adobe Systems - 180,3 млн сўм.
54views0replies
0

Комментарии