• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 декабря 2022

Тошкентда поезд вагони устида 11 ёшли болани 27 минг кучланишли ток урди

Натижада, бола вагон устидан ерга тушиб кетган. Тананинг 80 фоизи куйган ҳолда шифохонага ётқизилган.

564
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 18 декабрь куни соат 16:10 да содир бўлган. 11 ёшли бола Нурҳаёт темир йўл бекатидаги юк вагонларининг устига чиқиб, ток уриши оқибатида поезд устидан ерга йиқилиб тушган.

Қайд этилишча, бола ҳодиса натижасида оғир тан жароҳати олган. Бола ерга йиқилиб тушгач, темир йўлчилар унга биринчи тез ёрдамни кўрсатган. Шундан сўнг Чилонзор туманидаги 16-сонли шифохонага ётқизилган.

"Марказимизга 18 декабрь куни 11 ёшли ўсмир олиб келинган. Беморнинг аҳволи жуда оғир эди. . Ҳозирда унинг аҳволи яхшиланган ва стабил ҳолатда", - дейди комбустиология бўлими мудири Собир Шукуров.

564
0