Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида тадбиркор 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлади

Аниқланишича, мазкур энергия 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилган.

47views0replies
0

Прокуратура департаменти

Тошкент вилояти Янгийўл туманида тадбиркор 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. 
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Янгийўл туманида жойлашган “Spring Kolours Industriy” МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонаси ўзбошимчалик билан электр энергиясига тўғридан-тўғри уланиб олган. 
Натижада 2,1 млн кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 млрд сўм қайта ҳисоб амалга оширилди. 
Аниқланишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
“Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди”, - дейилади хабарда.
47views0replies
0

Комментарии