• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 декабря 2022

Тошкентда икки аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

У бунинг учун $700 талаб қилган. Аёллар аэропортда қўлга олинди.

444
0
Андижон вилояти ИИБ

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи “Ойгул” исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишган.

У келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

444
0