Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонда текбол спорт тури пайдо бўлади

Ўзида стол тенниси ва футбол элементларини жамлаган текбол бўйича жорий йилда федерация тузиш ҳам кўзда тутилмоқда.

549views0replies
0

teqball.com

Жорий йилда текбол спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, текбол федерацияси фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
Маълумот учун, текболга 2014 йилда венгрияликлар - собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ҳамда компютер дастурчиси Виктор Хусар томонидан асос солинган. Текбол ўзида стол тенниси ва футбол элементларини мужассамлаган.
Ўйин қоидалари қуйидагича - тўпни биргина қўл билан ўйнаб бўлмайди. Инсон танасининг барча аъзолари билан тўпга тегиниш мумкин. Фақат тўпга кетма-кет тананинг битта аъзоси билан зарба берилишига рухсат этилмайди. Мақсад тўпни рақиб томон майдончасига тушириш. Жавоб қайтара олмаган тақдирда зарба йўллаган жамоага очко ёзилади, худди стол теннисига ўхшаб.
549views0replies
0

Комментарии