• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 декабря 2022

Давлат бюджети қонунига тайёргарлик аввалдан бошланган эди — Танзила Нарбаева

Аҳолининг муаммолари ҳудудлар кесимида ўрганилиб, натижада қўшимча 800 млрд сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.

27 декабря 2022
272
0
UzNews.uz

"Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган. Бюджетни шакллантиришда Ҳукумат, вазирлик, идоралар, айниқса, ҳудудлар билан бевосита доимий иш йўлга қўйилган. Ҳудуд манфаатлари нуқтаи назаридан маҳаллий Кенгашларнинг ҳам фикри олинди" — деди Танзила Нарбаева. 

Сенат раисининг қайд этишича, йил давомида олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган ва айнан бюджет омили орқали ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар Давлат бюджетида ҳам ўз ифодасини топди. 

Жорий йилда сенаторлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш давомида умумий қиймати 2,5 трлн сўмлик қарийб 1 000 га яқин муаммоли (канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш) масала аниқланиб, Ҳукуматга киритилган. 

"Барча таклифларимиз атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал қилиш учун 800 млрд сўмга яқин маблағ ажратилиши белгиланди ва ушбу маблағлар бугун сиз билан бирга муҳокама қилаётган 2023 йилги Давлат бюджетида акс эттирилади", — деди Сенат раиси.

27 декабря 2022
272
0