Поиск
RUUZ

Общество

My.gov.uz орқали қандай ҳужжатларни бепул олиш мумкин

Ягона порталда бепул олиш мумкин бўлган ҳужжатлар сони 240 тага етди.

225views0replies
0

UzNews.uz

Давлат хизматларини кўрсатувчи My.gov.uz веб-сайти рўйхатдан ўтиши ва онлайн ариза юбориши керак. Баъзи сертификатлар автоматик равишда яратилади.
Портал орқали олиш мумкин бўлган хизматлар рўйхати:
Ягона порталдан бепул олиш мумкин бўлган ҳужжат ва маълумотлар сони 240 тага этди.
Эндиликда фуқароларимиз шунча турдаги хизматлардан ҳеч қандай сарф-харажатсиз, яна куннинг исталган вақтида фойдаланишлари мумкин.
My.gov.uz дан рўйхатдан ўтиб, онлайн ариза юборинг. Айрим маълумотномалар автомат тарзда шакллантирилади.
Иш ҳақи тўғрисида
Маълумотномада фуқаронинг иш ҳақидан олган даромадлари шунингдек тўланган даромад солиғи миқдорлари акс эттирилади.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий ва ихтиёрий тартибда ундирилган пул маблағлари тўғрисида маълумот олиш мумкин.
Пенсия (нафақа) ҳақида
Пенсия фонди ҳисобида туриши, тўланган пенсиялар (нафақалар) миқдори ва пенсия фонди ҳисобида турмаслиги тўғрисида маълумотларни олиш мумкин.
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
 Фуқаронинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойи бўйича маълумот олиш мумкин.
Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш
Фуқаронинг меҳнат фаолияти ва иш стажи билан боғлиқ маълумотларни олиш имкони бор.
Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.
225views0replies
0

Комментарии