Поиск
RUUZ

Общество

"Чиройли рақамлар ортидан қувиш, фақат ҳисоботларга берилиш энди бўлмайди" — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича танқидий фикрлар билдирди.

85views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 27 декабрь куни Олий мажлис Сенатининг 36-ялпи мажлисида 2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида" ги қонун кўриб чиқилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева бюджет маблағларидан ижтимоий йўналишларга устувор аҳамият қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.
"Ижтимоий соҳа дегани бу, аввало инсон қадри дегани. Умуман олганда Давлат бюджетини шакллантиришнинг бирорта босқичида ижтимоий харажатларни қисқартириш масаласи кун тартибида бўлмаган. Қайтанга халқимиз эҳтиёжларини қондиришга устувор аҳамият қаратилган", - дейди Танзила Нарбаева.
Қайд этилишича, шу билан бирга келгуси йилда жами 52 мингдан ортиқ даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,1 трлн сўм субсидиялар тўлаб берилиши кўзда тутилган.
"Қолаверса, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳозир ҳар доимгидан ҳам муҳим. Эндиликда ҳар бир вазирлик бюджет ресурсларидан фойдаланишда мустақил бўлиб, айни пайтда уларнинг олдига аниқ вазифалар, "конкрет" кўрсаткичларга эришиш вазифаси ҳам қўйилади. Ҳамма ўз иши билан шуғулланади. Чиройли рақамлар ортидан қувиш, фақат ҳисоботларга берилиш энди бўлмайди", - таъкидлади сенат раиси.
85views0replies
0

Комментарии