Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда террористик ташкилот ғояларини тарғиб қилган 22 ёшли йигита суд ҳукми ўқилди

У Telegram'да канал очиб, Суриядаги "вазият", "жиҳод" қилиш бўйича фикрларни тарғиб қилган.

70views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида амалдаги давлат тузумини ўзгартиришни даъват этувчи материалларни тарғиб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, 1999 йил Жиззах вилоятида туғилган Х.Б.нинг ижтимоий тармоқлар орқали "Тавҳид ва жиҳод катибаси", "Туркистон ислом ҳаракати" каби террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб қолгани аниқланган.
Маълум бўлишича, у виртуал мулоқотларда Суриядаги вазият, "жиҳод" қилиш, у ерга бориш йўл-йўриқлари ва харажатлари бўйича фикрлар алмашган.
Шунингдек, Telegram'да канал очиб, Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Ушбу ҳолат ЖИБ Пахтакор туман судида кўриб чиқилиб, нисбатан ЖКнинг 159 ва 2441-моддалари билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
70views0replies
0

Комментарии