Мукаррам Ғайбуллаевна Азимова Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари — матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Мукаррам Азимова 2019 йилдан ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.