Поиск
RUUZ

Общество

Андижон шаҳар собиқ ҳокими 10 йилга қамалди

У бир гуруҳ шахслар билан бирга давлат бюджетидан 63 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланганди.

330views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Одий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Фарғона вилоят суди биносида Б. Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукмига кўра, Б. Хайдаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми (Мансаб сохтакорлиги) “а”, “б” бандлари ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Хайдаровга БҲМнинг 350 баравари, яъни 85 750 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
330views0replies
0

Комментарии