• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 декабря 2022

Самарқандда “Док-1 Макс” қабул қилиши натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етди

Маълум бўлишича, беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.

1016
0
Болалар омбудсмани

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги болалар шифохонасида Док- 1МАКС препарати сабаб 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани текширув ўтказган.

Ўрганишларда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябр-декабр ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилгани ва даволангани аниқланди. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган, 3 нафар бемор соғломлаштирилиб уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. 

Қайд этилишича, беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар.

Таъкидланишича, беморларнинг яқинларидан уларнинг касалланиш сабаблари суриштирилганда, уларда шамоллаш аломатлари бўлгани ва даволаш мақсадида „Док-1МАКС“ препарати қабул қилишганидан сўнг аҳволи оғирлашганини баён қилишган.

 Док-1МАКС препаратининг ҳар 10 млда парацетамол — 500 мг, гвайфенезин — 200 мг, фенилэфрина гидрохлорид — 10 мг мавжуд. Мутахассислар Док-1МАКС препарати қўлланилиши кўрсатмасида препаратни 2 ёшдан қўллаш мумкинлиги кўрсатилгани, лекин шундай таркибли бошқа компаниялар препаратлари асосан 12 ёшдан кейин қўллашга рухсат берилганлигини таъкидлашди”, — дейилади хабарда.

Болалар омбудсмани вафот этган беморларнинг бирортаси ҳам патологик-анатомик тадқиқотдан ўтказилмаганини ҳам маълум қилди.

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи ўз ўрганишларини давом эттирмоқда. Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда.

1016
0