Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З. Ҳусановнинг ичида ёш бола бўлган автомобилни ўзи жарима майдончасига олиб кетган акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Инспекторнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланганди.
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, ЙПХ инспектори З. Ҳусанов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармагани, қатор меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.