• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 декабря 2022

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Президентни "Пулково" халқаро аэропортида Санкт-Петербург шаҳри губернатори кутиб олди.

328
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Пулково” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

328
0