• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 26 декабря 2022

”Вазирликлар қисқарса бюджетдан 2,8 трлн сўм тежалади” — Молия вазири ўринбосари

Тежалган пуллар эса ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

382
0
Спортни ривожлантириш вазирлиги

Вазирликларни қисқартириш ҳисобига давлат бюджетидан 2,8 трлн сўм маблағ тежалади. Бу ҳақда бугун, 26 декабрь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Молия вазири ўринбосари Ойбек Исоқовнинг айтишича, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида давлат ғазнасидан анчагина пул тежалади:

— вазирлик ва идоралар штат бирлигини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига бир йилда 2,4 трл сўм;

—  ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган идораларни сотишдан 300 млрд сўм;

—  раҳбар лавозимларини қисқартириш орқали тахминан 55 та автомобилларни аукционда сотиш ҳисобига 16 млрд сўм;

—  ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартириш, жойлардаги муаммоларни онлайн қабул ёки виртуал ташриф каби замонавий технологиядан фойдаланиш орқали қарийб 17 млрд сўм;

—  давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрда сўм;

—  расмий тадбирларни ўтказиш бўйича харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 млрд сўм тежалиши кутилмоқда.

 Тежалган пуллар эса ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

382
0