Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада фавқулодда вазият ходимлари чуқурга тушиб кетган кучукчани қутқариб қолишди — видео

Қутқарувчилар қўнғироқдан 30 дақиқа ўтиб, етиб келишган ва кучукчани чуқурдан чиқариб олишган.

31views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилоятида Фавқулодда вазиятлар қутқарув хизмати ходимлари чуқурга тушиб кетган кучукчани қутқариб олди, деб хабар берди "Меҳр ва Оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти. 
Маълум қилишича, 2022 йил 22 декабрь куни "Қучқорчи" қишлоғи ҳудудида кучукча чуқурга тушиб кетган. Шу куни у ердаги қўриқчилар кучукчани тортиб олишга ҳаракат қилишган, аммо бунинг имкони бўлмаган.
Шундан сўнг, эртаси куни эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1050 рақамига қўнғироқ қилинган. 30 дақиқадан сўнг воқеа жойига қутқарув гуруҳи етиб келиб, кучукчани қутқаришга эришган.
31views0replies
0

Комментарии