Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида хориждан олиб келинган 30 тадан ошиқ iPhone’лар мусодара қилинди

Қўлга олинганлар телефонларни машинанинг ўриндиғи остига яшириб, олиб кетаётган бўлган.

70views0replies
0

Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Тошкент вилоятида ўриндиқ остига яширилган 570 млн сўмлик уяли алоқа воситалари фош қилинди, дея хабар бермоқда вилоят Божхона бошқармаси Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги Mercedes-Benz Sprinte русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автоулов олд ўриндиғи остига яширилган, тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати салкам 568 968 000 сўмлик уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, телефонларнинг жами 37 дона бўлган. Шундан 36 дона iPhone 14 plus ва 13 Pro ҳамда 1 дона Samsung S22 Ultra русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
70views0replies
0

Комментарии