• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 26 декабря 2022

Фарход Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди

Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланди.

413
0
Yuz.uz

Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 26 декабрь куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Фарход Эрмановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

413
0