Поиск
RUUZ

Общество

Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Кушербаевнинг депутатлик ваколатини якунлаш бўйича бир овоздан қарор қабул қилди.

171views0replies
0

ЎзЛиДеп

Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 26 декабрь куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг аъзоси Расул Кушербаев ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди, дейилади хабарда. 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.
171views0replies
0

Комментарии