Поиск
RUUZ

Общество

Алвидо ДТМ: Энди сени БМБА деймизми?

2023 йилдан бошлаб Давлат тест маркази ўрнига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилади.

94views0replies
0

UzNews.uz

Давлат тест маркази (1994-2022 йиллар) тугатилмоқда. Унинг ўрнига 2023 йил 1 январдан "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу агентлик Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига қарашли ташкилотга айланади.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда.
Эндиликда вазирлик ҳузурига қуйидагилар ўтказилди:
— Инновацион ривожланиш вазирлиги негизида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилган ҳолда;
— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази негизида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ташкил этилган ҳолда;
— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.
94views0replies
0

Комментарии