Поиск
RUUZ

Общество

Термиз аэропорти реконструкциядан сўнг қайта очилди

Аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

40views0replies
0

Uzbekistan Airports

"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси, бортида 146 нафар йўловчилар билан, маҳаллий вақт билан соат 08:15 да Термиз аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
55 кунлик танаффусдан сўнг Термиз халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилди. Қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4Е тоифали аэродром мажмуаси қурилди.
Шунингдек, аэродромга замонавий CAT-I ICAO ёритиш ускуналари тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимлари ўрнатилди. Янги аэродром мажмуасини қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Aйни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.
40views0replies
0

Комментарии