Поиск
RUUZ

Реклама

Texnomart – қандай қилиб техника харид қилишда алданиб қолмаслик мумкин

Texnomart оригинал маҳсулот бозордаги қалбаки маҳсулотдан қандай фарқ қилиши ва қандай қилиб қалбаки маҳсулот хариди оқибатида юзага келиши мумкин бўлган қатор муаммоларнинг олдини олиш мумкинлиги ҳақида айтиб беради.

227views0replies
0

Ҳозирги кунда исталган техникани топиш ва харид қилиш жуда осон. Айниқса, бозорларда ҳар қандай техникани сотиб олиш имконига эгасиз. Аммо, айрим сотувчилар қалбаки техникаларни «сифатига гап йўқ», «оригинал маҳсулот», «гарантияси бор» деб сотишади. Табиийки, улар оригинал техникалардан бироз арзонроқ бўлиши мумкин. Бироқ, қандай қилиб бундай техникаларни харид қилишда ​алданиб қолмаслик мумкин? Ахир, бундай маҳсулотлар анчагина қиммат ва биз улардан узоқ муддат фойдаланишни истаймиз.
Оригинал маҳсулот бозордаги қалбаки маҳсулотдан қандай фарқ қилади?
Техника харид қилишда сотувчи сизга қалбаки маҳсулотни таклиф қилиб, ушбу техника асл маҳсулотдан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини айтади. Бироқ, оригинал техникани харид қилиб, сиз маҳсулотнинг сифатига бемалол ишонишингиз мумкин. Сабаби, сиз маҳсулотни оддийгина сотувчидан эмас, балки компаниядан харид қиласиз. Ҳаттоки, сизга яхши таниш бўлган логотипга эга қутидаги техникани харид қилганингизда ҳам унинг ичида қалбаки техника бўлиши мумкин. Техникаларни тўғридан-тўғри расмий дилер ёки заводдан харид қиладиган сотувчилар сизга расмий сертификатни тақдим этишади. Бироқ, машҳур брендларнинг оригинал маҳсулотларини харид қилиш ҳам осон эмас. Агар маҳсулот чет элдан расмий йўл билан эмас, балки айланма йўллар билан ноқонуний тарзда олиб келинган бўлса, улар маҳсулот сифати ва хусусиятларининг мувофиқлик текширувидан ўтказилмаган бўлади. Виждонсиз сотувчилар эса аввал фойдаланилган техникаларни янгидек кўринишда қадоқлаб, сотишади.
Қалбаки техникани харид қилиш қандай оқибатларга олиб келади?
• Уларни харид қилганингиздан сўнг, озгина вақт ўтгач, улар ишдан чиқиши ва ҳаттоки мутлақо тузатиб бўлмас ҳолатга келиш эҳтимоли ҳам бор;
• Баъзида норасмий техникалар савдосида аввал улардан маълум вақт фойдаланиб, сўнг қўлбола усулда қадоқлаб сотиш ҳолатлари ҳам учрайди;
• Техникани харид қилганингиздан сўнг, унинг тўпламидаги барча керакли мосламалар етишмаслиги ёки сифатсиз бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сабаби, баъзида сотувчилар уларни алоҳида сотишади.
Энг катта муаммо – бундай вазиятга дуч келганингиздан сўнг, сизда қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:
• Харид қилган сотувчингиз ёки дўконингизни топа олмаслигингиз;
• Сотувчи сиздаги муаммо унинг «кафолат» шартларига кирмаслигини айтиши;
• Носозликни тузатиш учун сервис-марказнинг мавжуд эмаслиги;
• Сотувчи сизни ушбу дўкондан харид қилганингизни рад этиши.
Юқоридаги хавф ва муаммолардан халос бўлиш учун энг тўғри ечим — турли брендлар билан расман ҳамкорликда фаолият олиб борадиган дўконлардан харид қилишдир.
Бунда сизга Texnomart дўконлар тармоғи ёрдам беради!
Texnomart Apple, Samsung, Xiaomi, Huawei, LG, Bosch, Haier, Beko, Philips, Tefal, Polaris, Hofmann, DELL, Lenovo, HP, Acer, Asus, Indesit, Panasonic, Roison, Sony, Hisense, Toshiba, Braun, Rowenta ва 400 дан ортиқ брендлар билан расмий ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Яъни, Texnomart маҳсулотларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан харид қилади. Бу эса харидорларга фақат оригинал техникаларни харид қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, ушбу дўкондан харид қилиб, сиз қуйидаги имконият ва қулайликларга эга бўласиз:
• Расмий кафолат;
• Бепул етказиб бериш;
• Ҳеч қандай пенясиз муддатли тўлов;
• Чегирма, совға ва ютуқларга эга бўлиш имкони.
Батафсил маълумот учун: +99871 209 99 44
Сайт: texnomart.uz
Facebook: fb.com/texnomart
Instagram: @texnomart
Telegram: t.me/texnomart
Реклама ҳуқуқлари асосида
227views0replies
0

Комментарии