• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 26 февраля 2021

Пискентда фермер “обнал” фирмаси орқали 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборди

У акаси билан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, пулларни фирмаси орқали нақдлаштириб олган.

436
0
UzNews.uz

Пискент туманида “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағини талон-торож қилинган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлимининг маълум қилишича, “Т” фермер хўжалиги раҳбари Т.Д. ва акаси Т.И.лар “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш мақсадида “М.” МЧЖни ташкил этиб, фермер хўжалиги ва ушбу жамият ўртасида наслли қўйларни харид қилиш бўйича шартнома тузишган. 

Кейинчалик мазкур шартнома доирасида 1,3 млрд сўм кредит маблағини фермер хўжалигига ўтказиш орқали нақдлаштириб олишган ва бюджетдан ажратилган имтиёзли кредит маблағи ўзлаштириб юборилганлиги аниқланган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

436
0