Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Cobalt ҳайдовчиси катта тезликда 2 кишини уриб юборди: қурбон бор

Аниқланишича, ҳайдовчи охирги 40 кунда 8 марта радарга тушган.

120views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятидаги юз берган ЙТҲ бир нафар пиёданинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди. 
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса  жорий йилнинг 24 декабрь куни М-41 халқаро автомобиль йўлининг Шўрчи туманидан ўтган қисмида содир бўлган.
Хабарга кўра, тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юборган.
Оқибатда пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.
Ҳайдовчи бошқарган машина текшириб кўрилганда сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни ошириб, қоидаларни бузгани радарларда қайд этилгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
120views0replies
0

Комментарии