Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда юз берган ЙТҲда 11 ёшли қиз вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

433views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 11 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, автоҳалокат жорий йилнинг 18 декабь куни соат 17:30 ларда Чилонзор туманининг “Чўпонота” кўчасида юз берган. 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинада йўл четидан орқага ҳаракатланаётган, 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида, Lacetti ҳайдовчиси У.Т, Cobalt ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан 11 ёшли М.М. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан  ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов давом этмоқда
433views0replies
0

Комментарии