• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 декабря 2022

Фарғонада банк бошқарувчиси $3,5 минг пора билан ушланди

У ажратилган кредитдан бўлган қарздорликни сўндириш ва тақиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб беришга ваъда берган.

475
0
Видеодан кадр

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган тақиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилган.

Банк филиали бошқарувчиси сўралган пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

475
0