Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 12 февраль куни Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Манас-14” йўл патрул масканида Хоразмдан Тошкент шаҳрига йўл олган Lacetti тўхтатилганида автомобилдан 480 кг суяксиз гўшт борлиги аниқланди.
Номаълум ҳайвон гўшти истеъмолга яроқлилиги бўйича экспертизага юборилган. Ветеринария лаборатория экспертизаси қарорига мувофиқ, гўшт утилизация қилинишга мувофиқ деб топилган.
Гўшт махсус йўқ қилиш масканига олиб борилиб, ёқиб юборилган.
Аввалроқ, Қорақалпоғистонда ижтимоий тармоқлар орқали “бир хафта ичида 55 та эшак сўйилгани” айтилган видеолавҳа тарқалганди.