Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти бузилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Гиёсовнинг маълум қилишича, мазкур маълумот ҳақиқатга мос келмайди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти мавжуд эмас. 2018 йилда ИИББ ЙҲХБ сайтини юритиш учун тест режимида платформа ишлаб чиқилган, лекин ўрнатилган талабларга, шу жумладан хавфсизлик нормаларига жавоб бермаганлиги учун сайт фаолияти тўхтатилган.
"Ички ишлар вазирлигининг барча расмий ресурсларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.