Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 2 нафар аёл бировнинг уйидан $90 минглик тақинчоқлар ва $7 минг пулни ўғирлаб кетди

Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очган.

180views0replies
0

ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг декабрь ойида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Ф.Н. уйидан пул ва заргарлик буюмлари йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. 
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган, 32 ёшли М.А. ва 34 ёшли М.К. аниқланиб, қўлга олинди.
Қайд этилишича, улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида 7 000 AҚШ доллари ва жами 90 000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлари бўлган сейфни ўғирлаб кетишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
180views0replies
0

Комментарии