Поиск
RUUZ

Общество

Расул Кушербаев ортидан яна бир депутат фаолиятини якунлади

Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим — Нуриддин Зайнитдинов.

332views0replies
0

ЎзЛиДеп

Бугун, 23 декабрь куни Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатдан кейин Тошкент шаҳар халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг ЎзЛиДеП партиясидан депутат Нуриддин Зайнитдинов ҳам ўз хоҳишига кўра депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"Дўстимиз, депутат Расул Кушербаев билан бўлган ҳолатни қоралайман. Қачонгача депутатлар оғзини ёпиш, қасддан уларни позициясини билдиришига қаршиликлар бўлади? Расул Кушербаевни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Депутат бўлиб, эмин-эркин депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди. 2022 йилни ўзида 2-3 маротаба менга бўлган босимлар ва ноқонуний ишларни айбдорларига шу кунгача чора ҳам кўрилмади.
Оиламгача, қариндошларимгача таъқиб ва босим қилишга боришди. Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим. Бу қарор вақт масаласи эди. Яхши-ёмон гапларга рози бўлинглар. Бундай қарор қабул қилганимдан афсусдаман, бу осон бўлмади", — деб ёзган Нуриддин Зайнитдинов Telegram'даги саҳифасида.
332views0replies
0

Комментарии