Поиск
RUUZ

Реклама

Imperial Club City'да сотувларнинг бошланиши: клуб-шаҳар нимаси билан ноёб

Imperial Club City вакиллари «шаҳардаги шаҳар»нинг ўзгачаликлари, шаҳар марказидаги жойлашув ва сотув офисининг очилиши шарафига бўлган чегирмалар ҳақида айтиб беришди.

53views0replies
0

19 декабрь куни Imperial Club City'даги хонадонлар сотуви бошланди. Объектлар билан танишиш мумкин бўлган сотув офиси ҳам очилди. Шоурум-хонадон тайёрланган, ташриф буюрувчилар ўзларини янги апартаментларнинг эгаси сифатида ҳис қилиб кўришлари мумкин.
Imperial Club City Олой бозоридан пиёда етиб олса бўладиган яқинликда – Ниёзбек Йўли кўчаси, Тошкент молия институти қошидаги спорт мажмуасининг қарама-қарши тарафида жойлашган.
Объект майдони 4,5 гектарни ташкил қилади. Ҳудудда 22 та блок барпо этилади – 9 қаватдан 16 қаватгача. Апартаментлар майдони 27,5 квадрат метрдан бошланади.
Imperial Club City вакилларининг айтишича, планировкаларни бирлаштириш ҳисобига деярли исталган квадратурадаги апартаментларни харид қилиш мумкин. Муҳим ўзгачалик: хонадонларда шахсий террасанинг мавжудлиги. Резидентлар очиқ осмон остида ўз ҳовлиларига эга бўлишади.
Клуб-шаҳар концепцияси ҳаёт учун керакли барча қулайликлар мажмуа ичида мавжудлигини англатади:
– ҳайдовчилар учун дам олиш хоналарига эга ерости автотураргоҳи;
– ишчиларга эга болалар ўйин клуби;
– сайр зоналар ва вело-йўлаклар;
– бассейн ва ҳаммомли катта спорт мажмуаси;
– универсал стадион;
– қаҳвахона, барбекю зоналари ва чойхона;
– ҳовлида очиқ кинотеатр;
– намоз ўқиш хонаси;
– тиббий ёрдам пункти ва бошқа кўплаб қулайликлар.
Сотув бошланишида хонадонлар 30 фоизгача бўлган чегирмалар билан сотилади. Шунингдек, индивидуал шартлар бўйича тижорий кўчмас мулк ҳам мавжуд. Тайёр шоурум-хонадонга эга сотув офисига бугуноқ ташриф буюриш мумкин.
Imperial Club City ҳақида батафсил маълумот ва фото-макетлар билан мажмуанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида танишиш мумкин:
Сотув офисининг телефон рақами: (95) 890-77-77
Манзил: Ниёзбек Йўли кўчасининг 5-йўлаги, 29А.
Реклама ҳуқуқлари асосида
53views0replies
0

Комментарии