Поиск
RUUZ

Общество

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлади

Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

498views0replies
0

ЎзЛиДеП

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев фаолиятини якунлагани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин", — деб Telegram'да ёзиб қолдирган Расул Кушербаев.
Расул Кушербаев бундан аввал бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмагани ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов унга сўз бермаганидан норози бўлиб, пост ёзган эди. 
"Депутатларнинг оғзини ёпадиган замларни боридан йўғи яхши", — деб ёзган Кушербаев.
498views0replies
0

Комментарии