Поиск
RUUZ

Общество

Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида 30 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бундай ҳолатлар энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган. Ноқонуний чиқарилган қарорлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

150views0replies
0

UzNews.uz

Судлар томонидан низоларни ҳал этишда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари талабларига тўлиқ риоя этилмаганлиги оқибатида 30 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Аниқланишича, судлар томонидан ноқонуний қурилмаларга нисбатан ҳам мулк ҳуқуқини белгилаш ҳақида 109 та ноқонуний суд қарорлари қабул қилинган. Натижада, 30 млрд сўмдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар бошқа шахслар номига расмийлаштирилиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (65) ва вилоятида (21) аниқланган.
Шунингдек, айрим судларда бошқа шахсларга тегишли бўлган 44 та объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш каби қонунчиликка зид амалиёт шаклланган.
Қайд этилишича, ноқонуний суд қарорларининг 78 таси прокурор протестлари ва манфаатдор шахсларнинг шикоятлари асосида бекор қилиниши таъминланган.
Ҳозирда 18 та суд қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан берилган шикоятлар судларда кўрилмоқда ва қолган суд қарорлари ўрганилмоқда.
Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳамда бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан жами 7 та жиноят иши қўзғатилган.
150views0replies
0

Комментарии