Поиск
RUUZ

Общество

Ички ишлар вазири Тошкентда одамларни кўпроқ автобусларда юришга чақирди

Вазир Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетгани, натижада тирбандликлар сабаб "умуман юриб бўлмай қолганини" айтди.

58views0replies
0

ИИВ

ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Юнусобод туманидаги 8-сон автобуслар саройига ташриф буюриб, у ерда жамоатчилик фаоллари ўртасида суҳбатда одамларни кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.
Унинг айтишича, пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетган, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда тирбандликлар сабаб "умуман юриб бўлмай қолинган".
"Мана, ҳозир жуда кўп шахсий машина бўлиб кетди. Тирбандликларни кўряпсизлар, эрталаб соат 08:00 дан 10:00 гача, кечқурун ишдан қайтишда умуман юриб бўлмай қолди. Одамлар ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортига минса, шунда тезроқ бораман, хавфсиз бораман, деб билса, албатта, мана шу тирбандликлар ҳам камаяди. Яъни шахсий машинасида эмас, балки жамоат транспортида, автобусларда боради”, - деди Пўлат Бобожонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Пўлат Бобожонов ҳамда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 8-сонли автобус саройига боришгани ҳамда қулайликларни текшириш мақсадида аҳоли билан бирга автобусда ҳаракатлангани ҳақида хабар бергандик
58views0replies
0

Комментарии