Тошкент вилоятида 7 дона шумтол номаълум фуқаролар томонидан кесиб кетилган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қуйи Чирчиқ тумани "Маданият" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4 Р 255 автомобиль йўли қатнов бўйидаги жами 7 дона шумтол 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси кечаси кесиб кетилган. Натижада, табиатга 394 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.