Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бир кунда бир нечта автомобиллар ойнаси синдириб кетилди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

438views0replies
1

Видеодан кадр

Жорий йилнинг, 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнаси синдириб кетилгангани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra автомашинасининг олд ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500 минг сўмлик соат ўғирланганини маълум қилган.
Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt автомашинасининг олд ён ойнаси синдирилганлиги, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмаганлиги, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли бўлган Spark автомашинасининг ҳам олд ён ойнаси синдирилганлиги ва автомобилдан ҳеч нарса йўқолмаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
438views0replies
1

Комментарии