• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 декабря 2022

Жиззахдаги Марказий деҳқон бозорига ўрнатилган янги йил арчаси ёниб кетди

Ёнғин безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб, синовдан ўтказиш вақтида содир бўлган.

355
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти ФВБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 18:01 да Жиззах шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласи Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган Марказий дехқон бозорининг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган “Янги йил арчаси”да ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида Жиззах шаҳар ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Ушбу ёнғин фуқаролар томонидан ўчириб олинган. Ёнғин натижасида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланган.

Аниқланишича, ёнғин безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида содир бўлган.

Ёнғинда фуқароларнинг куйиш, тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган, дейилади хабарда.

355
0